Ўзбекистон Республикаси делегацияси Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) Бош конференциясининг навбатдаги 66-сессияси доирасида АЭХА бош директори Рафаэл Мариано Гросси билан учрашди

29 - сентябрь 2022 / 14:05 382
Учрашув чоғида Р. Гросси амалга оширилаётган ишлар ва икки томонлама ҳамкорликнинг фаол ўсиб бораётганини алоҳида таъкидлади, шунингдек ҳар бир соҳада Ўзбекистон ва АЭХА ўртасида ҳамкорликдаги амалга ошираётган ишларидаги кўрсаткичлар бошқа мамлакатлар учун ўрнак бўла олишини юқори баҳолади. 
Бундан ташқари, Р. Гросси Ўзбекистонинг саратон касаллигини даволаш дастурини ривожлантиришдаги мувафаққиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Ва у саратон билан курашиш бўйича АЭХАнинг “Умид учқунлари” номли янги ташаббуси иш бошлаганини ҳамда АЭХАга аъзо мамлакатлар фуқаролари учун ядро тиббиёти ёрдамида саратон касаллигини текшириб, даволашда халқаро молия институтларини жалб қилишга ҳар томонлама ёрдам берувчи биринчи пилот дастурини Ўзбекистон билан амалга оширишга тайёрлигини билдирди. 
Р. Гросси келаётган йилда энг аввало тиббиётда ядро технологияларини ишлатишда амалга оширилаётган реформалар билан танишиш учун Ўзбекистонга келиш истагини билдирди.

_____
▪️Instagram
▪️Facebook
▪️YouTube
▪️ Telegram
▪️ Web site