AТAМ мактаб ўқувчиларини "Атом синови #9" викторинасига таклиф этади

18 - апрель 2022 / 16:06 364
Бу сафар мактаб ўқувчиларига вақтларини унумли ўтказишлари билан бирга, билимларини синаб кўриш, ҳамда соврин ютиб олишларини таклиф қиламиз. Онлайн викторина учун тайёрланган саволлар умумтаълим мактаблари ва лицей ўқувчилари учун қизиқарли ва фойдали бўлади.
Эслатиб ўтамиз, май ойида ўтказиладиган навбатдаги "Атом синови" викторинасига университет талабаларини таклиф қиламиз.

Aтом технологиялари ахборот маркази (AТAМ) мактаб ўқувчиларини "Атом синови #9" викторинасига таклиф этади. Викторина 
♦ 21 апрель куни, соат 16:00 да бўлиб ўтади. 
Викторинада иштирок этиш учун ҳаволага босинг
 https://play.myquiz.ru/i/295730 ва албатта рўйхатдан ўтинг✅. 

Ушбу викторинада иштирокчиларни табиий фанлар йўналиши бўйича кўплаб қизиқарли саволлар кутмоқда!

Ғолиблар 2 та талаб бўйича аниқланади:
-✅ тўғри жавоблар сони
-⌛️тезлик
Агар иштирокчиларнинг йиққан баллари тенг бўлса, охирги саволга биринчи жавоб берган иштирокчи ғолиб деб топилади. Иштирокчилар рейтинги автомат тарзда белгиланади ва натижалар викторина тугаши билан эълон қилинади.
Совринлар ўз ғолибларини кутмоқда!