Илон Маск Европадаги иш фаолияти тўхтаган атом электр станцияларини қайта ишга туширишга чақирди

05 - апрель 2022 / 18:04 96
Space X ва Tesla асосчиси Илон Маск Европа атом электр станцияларини қайта ишга тушириш кераклиги тарафдори эканини айтди.

"Умид қиламанки, энди Европа иш фаолияти тўхтаган  атом электр станцияларини қайта ишга тушириши ва мавжудларининг қувватини ошириши кераклиги аниқ бўлди. Чунки бу ғоя миллий ва халқаро хавфсизлик учун жуда муҳим", - деб ёзади Маск ўз Тwиттер саҳифасида.

Илон Маскнинг айтишича, радиацияга нисбатан қўрқув ҳаддан ташқари ошириб юборилган.
"Сиз нуқтаи назарингизда, энг зарарли деб ҳисоблайдиган жойни танланг. Мен эса у ерга бориб, тўғридан-тўғри жонли эфирда маҳаллий таомларни исте`мол қиламан. Кўп йиллар олдин мен буни  Японияда , Фукусимадаги авариядан ҳеч қанча ўтмай синаб кўрганман. Радиация хавфи кўпчилик ўйлагандан анча паст", - шундай ёзади Илон Маск.

Батафсил...
https://rb.ru/news/mask-elektrostancii/