11-февраль куни Россия Илм - фан куни доирасида Атом технологиялари ахборот марказига (АТАМ) Тошкент шаҳар 10 - сонли ўрта мактаб ўқувчилари ташриф буюришди

15 - февраль 2022 / 12:39 382
Мактаб ўқувчилари атом энергетикаси ва турли хил энергия манбалари ҳақидаги фойдали маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, марказимиз мутахассислари болаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. Қизиқарли мини-филмлар ва интерактив ўйинларда беллашиш орқали мактаб ўқувчилари атом саноати ҳақида кўп нарсаларни билиб олдилар.

Экскурсиянинг иккинчи қисмида болалар марказимиз макетлари ва экспонатлари билан танишдилар, улар ёрдамида ҳозирги вақтда ядро технологияларининг ўрни мактаб ўқувчилари учун қулай бўлган тилда етказиб берилди.
Экскурсия болаларда катта қизиқиш уйғотди. Буни фотосуратларда кўришингиз мумкин. Бугун биз уларни сизга тақдим этамиз!

Батафсил... https://t.me/EnergyofFuture/1391?single