22 декабрь – Энергетиклар куни!

22 декабрь – Энергетиклар куни!

22 - декабрь 2021 / 19:01 524
Маълумки, 22 декабрь энг қисқа кундуз ва энг узун тун бўладиган сана. Бу санада сайёрамизнинг Бош энергетиги – Қуёшдан бизга энг кам ёруғлик ва иссиқлик тушади. Энергия истеъмоли энг кўп бўладиган ушбу кунда МДҲ мамлакатларининг аксариятида энергетика соҳаси ходимлари касб байрамини нишонлайди. Хусусан, Украина, Беларусь, Қирғизистон ва Россия қатори Ўзбекистонда ҳам бу санада энергетиклар куни байрам қилинади. Уйларимизга иссиқлик ва ёруғлик улашадиган, ишлаб чиқариш корхоналарида ускуна ва дастгоҳларини ҳаракатга келтирадиган ва умуман замонавий ҳаётнинг барча-барча соҳасида асосий ўрин тутадиган жабҳа, шубҳасиз, энергетикадир! Сана муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, теплотехник, муҳандислар, диспетчерлар, олийгоҳларда таълим олаётган бўлғуси мутахассислар ва умуман соҳага дахлдор барча-барчани чин дилдан табриклаймиз. Ишингиз бехатар, таъминотингиз узлуксиз бўлсин!