10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

10 - декабрь 2021 / 10:36 342
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун 1992-йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган. Қонунга кўра, мадҳия давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади, унга эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. Мадҳиямиз асосини бастакор Мутал Бурхоновнинг халқ шоири Абдулла Орипов ше`рлари асосида яратилган мусиқаси ташкил этади.
Давлатимиз мадҳиясида ўзбек халқининг кўнгил кенглиги, меҳр-оқибат ва меҳнатсеварлик, ватанпарварлик каби кўп асрлик тарихи, юртимизнинг қудрати ва кучи, заминимизнинг гўзаллиги ўз ифодасини топган. Ўзбекистоннинг муҳим ютуқ ва муваффақиятлари рамзига айланган Давлат мадҳияси ўзбек халқининг буюк аждодлари шон-шуҳратини тараннум этувчи, келажак авлодни янги ғалаба ва марралар сари руҳлантириб, мустақил ва суверен мамлакатимизни муносиб ифодалаши шубҳасиз.