Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижтимоий блокининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди

02 - октябрь 2021 / 17:26 125
Бугун  Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасаси филиалининг ижтимоий блокини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ижтимоий блок 212 ўринли талабалар турар жойини, 21 номердан иборат хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхонани, 42 та хонадондан иборат филиал профессор-ўқитувчилари учун турар жойи, 100 кишилик катта ошхона, спорт зал, футбол ва волейбол спорт майдончаларини ўз ичига олади.

Тантанали маросимда “Ўзатом” агентлиги бош директори Ж.Мирзамаҳмудов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ректорлари ва директорлари, ММФИ филиали ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.

Батафсил...
https://telegra.ph/Toshkent-sha%D2%B3ridagi-MMFI-millij-tad%D2%9Bi%D2%9Bot-yadro-universiteti-federa...