ТАДБИР ҲАҚИДА ЭЪЛОН
04 - февраль 2022 / 22:03
613
Тахминан 20 ёки 30 йилдан кейин ҳаётингиз қандай бўлишини билишни хоҳлайсизми?У ҳолда Атом технологиялари ахборот маркази сизни 9 феврал куни соат 16:00 да “Ҳаммаси яхши бўлади: 2050-йилга бориб фан ва технологиялар одамлар ҳаётини қандай ўзгартириши мумкин” мавзусида онлайн тарзда бўлиб ўтадиган маърузага таклиф этади.
Таниқли илм-фан тарғиботчиси Илья Кабанов билан биргаликда биз фан ва технологиялар келажагимизни қандай ўзгартириши ҳақида фикр юритамиз.
Илья Кабанов - илмий журналист, Тайга.инфо веб-сайти шарҳловчиси,"Лайфлонг муки (https://t.me/lifelongmooc)")" канали муаллифи. Шунингдек, фан ва техника тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида ёзади.
У таниқли тарғиботчи сифатида Яндекс тизимида ишлаган ва Росатом билан ҳамкорлик қилган, ҳамда Москва метросида Фан ва технологиялар йилига бағишланган илмий поездни ишга туширган. Бундан ташқари у Ҳиндистон, Бангладеш, Германия, Беларусь, Ўзбекистон ва Россиянинг 30 та ҳудудида маърузалар ўқиган, ҳамда илмий-оммабоп тадбирларга раҳбарлик қилган.
Маърузада иштирок этиш учун:
- телеграм иловасида @pressaUzatom манзилига "Мен келажакни кўришни хоҳлайман" деб ёзинг;
- учрашув санаси ва вақтини “9 феврал, соат 16:00 да Zoom иловасида” тарзида ўз тақвимингизда белгилаб қўйинг;
- тадбир бошланишдан 10 дақиқа олдин ҳавола орқали Zoom иловасига уланинг (уланиш учун ҳавола ва пароль олдиндан юборилади).
Сизни тадбирда нималар кутмоқда:
- машҳур илм-фан тарғиботчисининг қизиқарли маърузаси;
- кўплаб қизиқарли ва ҳайратга солувчи фактлар, ҳамда гипотезалар;
- сизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш, ҳамда таниқли журналист билан суҳбатлашиш имконияти;
- энг қизиқарли савол муаллифини эса кутилмаган совға кутмоқда!
Учрашув давомийлиги - 1 соат
Албатта рўйхатдан ўтинг ва 9-февраль куни соат 16.00 да бўлиб ўтадиган онлайн учрашувда қатнашинг.
Кўришгунча деб қоламиз!