"Ўзатом" агентлиги магистратурада таҳсил олиш учун Грант эълон қилади.

16 - август 2021 / 21:16 653
Барча талабалар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ("Ўзатом" агентлиги) КЕРСО компанияси (Корея Республикаси) билан ҳамкорлик доирасида Халқаро Атом энергетикаси олий мактабида (KINGS) 2022-2024 ўқув йиллари давомида магистратурада таҳсил олиш учун Грант эълон қилади. 

Ўқишни тугатган магистрлар "Ўзатом" агентлиги, ҳамда Республика ҳудудида қурилажак АЭСда ўз иш фаолиятларини давом эттириш имконига эга бўладилар. 

Номзод TOEFL ёки IELTS халқаро сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт! Ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 октябридан то 30 ноябрига қадар қабул қилинади. 

Агар ушбу дастур бўйича батафсил маълумот, шунингдек, у ерда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида билишни истасангиз қуйида келтирилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:
Мурожаат учун: (+998) 71 202 09 14, (+998) 97 428 25 04 

Қўшимча маълумот учун ҳаволага босинг:
 https://kings.ac.kr/home.do