Саратон ва метастазларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди

04 - январь 2022 / 11:41 402
Сибирлик олимлар жамоаси ва Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими Красноярск илмий маркази мутахассислари ҳамда Оттава университетидаги ҳамкасблари билан биргаликда зарур бўлган радиофармпрепарат яратдилар.
Компьютер томографияси ёрдамида организмни текширганда, янги препарат ўлчами икки миллиметрдан кичик ва ундан юқори бўлган саратон ҳужайралари, ҳамда метастазларнинг кичик бўлиб тўпланиб қолган қисмларини кўришга имкон беради, шунингдек, ёлғон - ижобий натижаларни бермайди. Уни тайёрлашда олимлар маълум бир ҳужайралар билан боғланиши мумкин бўлган молекулалар - аптамерлардан фойдаланганлар. Бунда углерод изотопи тез парчаланиши ва молекулаларнинг кимёвий хоссаларига таъсир кўрсатмаслиги боис, у саратон ва метастазларни аниқловчи белги сифатида ишлатилади. Бу эса онкологик касалликларга тўғри ва тўлиқ ташхис қўйиш, ҳамда уларнинг қайта тикланиш  жараёнларини мунтазам кузатиб бориш аниқлигини сезиларли даражада оширади. Янги яратилган препарат аптамер асосида тайёрлангани боис хавфсиз ва у бир соат ичида танадан бутунлай чиқариб юборилади. 
Ўтказилган тадқиқот натижалари Molecular Therapy - Nucleic Acids журналида чоп этилган.

Батафсил маълумот учун ???? https://rg.ru/2021/12/17/reg-sibfo/uchenye-sozdali-preparat-dlia-nadezhnoj-i-bezopasnoj-diagnostiki-... ҳаволага ўтинг