Сунъий идрок ютуқлари

14 - октябрь 2021 / 14:55 442
Замонавий  сунъий идрок нима қила олади?
Сунъий идрок (AI) - инсон ўзи қила оладиган вазифаларни машина ёки дастур орқали бажариш қобилиятидир. Унинг асосий вазифаси - инсон имкониятлари чегарасини кенгайтириш ва фойда келтириш.

Сунъий идрок кўп соҳаларда қўлланилиши сабабли, биз ҳар куни унинг бажараётган ишларига дуч келамиз:
* Веб-сайтларда чатботлар орқали товар ва хизматларни сотишда кенг қўлланилади;
* Кўп одамлар "Apple"дан Siri, “OK Google”, "Yandex"дан Алиса каби овозли ёрдамчилардан фойдаланишни ёқтиришади. Буни тўлиқ мулоқот деб аташ қийин бўлса -да, лекин бу тизимлар жадал такомиллашиб бормоқда.

 Сунъий идрок инсон фаолиятининг барча соҳаларига чуқур кириб бормоқда, масалан:
✔️ Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш. Беморлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, уларнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш, ташхис қўйиш мақсадида. Бунга мисол қилиб, ултратовушли текширув, рентген, томограф ва бошқа тиббий ускуналаридан олинган тасвирларни келтириш мумкин. 

✔️ Онлайн дўконларда чакана савдо. Бугунги кунда "Yandex" интернет қидирув алгоритмларини нейрон тармоқлари асосида ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Қидирув натижаси сўров билан бир хил сўзга эга бўлмаслиги мумкин, лекин маъно жиҳатидан унга мос тушади.

✔️Ишлаб чиқариш саноати. Сунъий интеллект самарадорликни ошириб, хом-ашё харажатлари ва сарфини камайтиради.

✔️ Таълим соҳаси, компьютер ва гаджет ўйинлари.  Ўйин яратувчилари томонидан ақлли машиналар ва робототехника фаол қўлланилмоқда ва кўпчилик давлатларнинг таълим-тарбия жараёнларига жорий этилмоқда.

Давоми...
https://www.youtube.com/watch?v=3I93dQqkISc&t=26s