Ўртача йиллик нурланиш дозаси

16 - апрель 2021 / 11:00 620
Келинглар, ҳар йили инсонлар қанча миқдорда нурланишларини кўриб чиқамиз. Маълум бўлишича, табиий манбалар сунъийларига нисбатан юқорироқ нурланиш дозасига эга. Ўртача йиллик нурланиш дозасининг катта ҳиссасига радон гази тўғри келмоқда. 

Оддий шароитда унинг концентрацияси хавфсиз даражага тез тушади, шу сабабли очиқ ҳавода оғир нурланиш дозасини олишнинг имкони йўқ (маълумотлар миллизиверт, мЗв да берилган). Лекин ҳар қандай газ сингари, радон ҳам ёмон шамоллатиладиган жойлар: конлар, ғорлар, сув тозалаш иншоотлари, ертўлалар ва ҳаво айланиш тизими тартибга солинмаган турар-жой биноларида тўпланиши мумкин. Бундай ҳолларда у ҳақиқатдан ҳам хавф туғдириши мумкин.

@Uzatom_info       @Clearenergy