Табиий ядро реактори

08 - апрель 2021 / 16:42 674

1972 йили Африкада жойлашган (Окло, Габон) уран кони рудаларининг таркиби ўрганилганда тадқиқотчилар ғаройиб ҳодисага дуч келишди. Ураннинг табиий изотопи бўлмиш уран-235 нинг миқдорининг меъёрдан оғиши кузатилган, яъни U-235 нинг концентрацияси стандарт ҳолатдан 0,31% га кам бўлган. Ушбу тадқиқот натижаларини турли хил йўллар билан асослашга уринишди: табиий моддадан - U-235 ўғирлаш эҳтимоли, ёки гўёки бу топилма ўзга сайёраликлардан қолган мерос деган қарашлар ҳам бўлди. 

                                       

Бироқ кўпгина баҳс-мунозаралардан сўнг, олимлар аниқ бир хулосага келишди: U-235 концентрациясининг пасайиши фақатгина ядровий реакциялар натижасида амалга ошади. Окло кони 2 млрд йил олдин пайдо бўлган, бу реактор ягона бўлмаган деган эҳтимоллар ҳам мавжуд.

                                      

Шунингдек, Ерда жонзотларнинг яшаши ва уларнинг тарқалишига радиоактивликнинг ўзига хос таъсири бўлган, - деган гипотезалар ҳам мавжуд.  ХХ асрнинг ўрталарида ядро реакторининг яратилиши инсонлар учун оламшумул янгилик бўлди, аммо маълум бўлишича бу ихтиро табиат учун янгилик эмас экан. Инсон илмий-техник фикр ва мулоҳазаларнинг бирлаштириб, нойоб қурилма – ядро реакторини яратгани, аслида бир неча миллион йиллар аввал табиат яратган конструкцияни такрорлаган бўлиб чиқди.

                                     
                                                          Окло уран кони майдони атрофи манзараси