"Атом электр станцияси қурилиши Дирекцияси" ДУК раҳбари тўғрисидаги маълумотнома ахборот

25 - октябрь 2021 / 12:18 394

Аманов Отабек Тулкинович1973 йилнинг 17 августида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1995 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини “Қурилиш буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш” йўналиши бўйича тамомлаган. 2002 йилда техника фанлари номзоди илмий даражасини олган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1990-1995 йй. - Тошкент архитектура–қурилиш институти талабаси

1995-1997 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Кибернетика институти муҳандиси

1997-2000 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Кибернетика институти кичик илмий ходими

2000-2002 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Кибернетика институти катта илмий ходими

2002-2005 йй. - “Ўзгеобурнефтгазқазибчиқариш” акциядорлик жамияти инвестиция дастурлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2005-2008 йй. - “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси қурилиш бошқармасини етакчи мутахассиси

2008-2008 йй. - “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси қурилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

2008-2010 йй. - “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси прогноз қилиш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бош мутахассиси

2010-2012 йй. - “Лукойл Ўзбекистан Оперейтинг Компани” маъсулияти чекланган жамияти режалаштириш ва маъмурий бошқариш бўлими бош мутахассиси

2012-2017 йй. - “Лукойл Ўзбекистан Оперейтинг Компани” маъсулияти чекланган жамияти капитал қурилиш бўйича бош директори ўринбосари хизмати бош мутахассиси, менежери

2017-2019 йй. - “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти бошқаруви раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари

2019 йил 13 февралдан Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Атом электростанцияси қурилиши дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келмоқда.