Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари

Ташметов Фаррух Фархадович 

Маълумоти:
Олий

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2004-2008 йй. - .В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси талабаси

2007-2008 йй. – “Ўзбеккимёмаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти молия-иқтисод бошқармаси иқтисодчи- техниги, иқтисодчи-муҳандиси

2008-2009 йй. - «Ўзбеккимёмаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича муҳандиси

2008-2010 йй. - Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси магистранти

2009-2010 йй. – “Тошэкспертиза” МЧЖ мутахассиси

2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги  истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва бозорларни таъминлаш йиғма бўлими 1-тоифали мутахассиси

2011-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кадрлар ва маҳсус бўлим етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

2014-2015 йй. – “Навоийазот” акциядорлик жамияти инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари

2015-2015 йй. – “Ўзкимёсаноат” давлат- акциядорлик компанияси инвестициялар Департаменти инвестицияларни жалб этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси

2015-2016 йй. – “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва инвестицияларни жалб этиш бўлими бошлиғи

2016-2017 йй. – “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти  инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи в.б.

2017-2018 йй. – “Enter Engineering” компанияси “Навоиазот” АЖ аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳаси раҳбар ўринбосари

2018-2019 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергетикаси ривожлантириш агентлиги объектларни қуриш лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

11.2019й.- ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директорининг ўринбосари


Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ўринбосарига юклатилган вазифалар:

  • таркибий бўлинмалар фаолиятини бевосита бошқариш, ушбу бўлинмаларга юклатилган вазифалар ва функцияларни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;
  • буйруқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;
  • "Ўзатом" агентлиги қарорлари, Бош директорнинг буйруқлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
  • таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун тақдим этиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.
  • кадрларни танлаш ва Ўзатом агентлигининг таркибий бўлинмаларига жойлаштириш бўйича директорга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, малакаси, амалий тажрибаси, юқори ишбилармонлик ва аҳлоқий фазилатларининг кафолатланишини таъминлаш, уларни касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар заҳирасини шакллантириш;
  • Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Ресрубликаси Президенти Девони тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини таркибий бўлинмалари томонидан юқори сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни кўриб чиқиш учун "Ўзатом" агентлигининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини  тасдиқлаш ҳамда "Ўзатом" агентиги раҳбарияти томонидан имзоланиши (тасдиқланиши), уларнинг қатъий белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • ўз ваколати доирасида "Ўзатом"агнетлигига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказиш;
  • тизимли равишда "Ўзатом" агентлигининг таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти ва самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шаҳсий ҳисоботларини йиғилишдларда тинглаш, натижалар бўйича зарур чоралар кўриш.