Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети» филиалига кириш имтиҳонларини қабул қилмокда.

08 - январь 2021 / 09:18 1020
Тошкент шаҳридаги  «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети» филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
24 август, Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети»  (ММФИ МТЯУ) филиали  янги 2020-2021 ўқув йилига кириш имтиҳонларини қабул қилмокда.
Тошкентдаги ММФИ МТЯУ ўз фаолиятини 2019 йилнинг 3 сентябр куни Ўзбекистоннинг келажакдаги атом электр станциясига кадрлар тайёрлаш дастури доирасида биринчи курсга 100 та талаба қабул қилиш билан  бошлаган эди.
    
Мазкур йилда карантин талабларига мувофиқ ҳолда ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш масофадан амалга оширилди. Абитуринтларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 1 августигача Олий ўқув юртининг сайти орқали “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”, “Ядро физикаси ва технологиялар”, “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси”, “Электр энергетикаси ва электротехника” йуналишларига бакалавриат мутахассисликлари бўйича   қабул амалга оширилди. Бу йил қабул комиссияси томонидан 731 та абитуриент ҳужжати қабул қилинди. 
  
Имтиҳонлар Ўзбекистон Миллий Университети ҳудудида, талабалар шаҳарчаси майдонида 24 августдан 29 августгача бўлиб ўтади. Талабалар математика, физика ва рус тили фанларидан имтиҳон топширадилар. Ҳар бир имтиҳон ёзма равишда олиниб, билимлар савияси 100 баллик мезонда баҳоланади. Шу жумладан, ҳар бир имтиҳонда 40 баллик қуйи чегара қўйилган бўлиб, ундан паст балл олган абитуриентлар кейинги имтиҳонга қўйилмайди ва танловда ҳам қатнашмайди. Кириш имтиҳони натижалари ОЎЮ сайтида эълон қилиб борилади.  
Энг кўп балл олган юз нафар талаба ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳри филиалида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. 

Узрли сабабларга кўра имтиҳонларнинг биттасига кела олмаган абитуриент (кириш имтиҳонига кела олмаганлигининг асосли сабаблари бўлганлигини  тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган ҳолда) заҳира куни (29 август) имтиҳон топшириш имкониятига эга. Заҳира куни фақат битта имтиҳон топширилади.  

ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳри филиали ҳақида.
ММФИ МТЯУ муҳандислик-физика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича дунёнинг энг салоҳиятли университетларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг энг кучли 100 университети қаторидан жой олган,  BRICS университетлари рейтингида 30-ўринда, Евро Осиё университетлари рейтинги бўйича эса 8-ўрин ва талабаларнинг баҳолаши бўйича Россиянинг муҳандислик  Олий ўқув юртлари орасида 1-ўринни эгаллаб келади.   ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 20 июль ПП-3875 сонли қарори билан ташкил топган. 

ММФИ МТЯУ Тошкент шаҳри филиалида дарслар Москва шаҳридаги бош университетнинг ўқув дастури бўйича олиб борилади. Ўқув жараёнига Россия ва Ўзбекистоннинг энг малакали профессор ўқитувчилари жалб қилинган.  Филиал битирувчилари Ўзбекистон Республикасида тан олинган ва республиканинг атом соҳасида  иш билан таъминланиш кафолатини берувчи ММФИ МТЯУ намунасидаги  олий таълим дипломини оладилар.