Билл Гейтс- атом энергетикаси бу - инсоният ва иқлим келажаги.

26 - январь 2021 / 10:00 554
Қуёш ва шамол узлуксиз энергия манбаи бўлиш имкониятига эга эмас.  Microsoft компаниясининг асосчиси австралия АВC интервьюсида, бу функцияни, шунингдек, иқлимни сақлаб қолишни фақат атом энергетикасигина ўз зиммасига олиши мумкин, дея таъкидлади. Гейтснинг сўзларига кўра, 2050-йилга келиб иқлим нейтраллигига эришиш учун атмосферадаги иссиқхона газлари ҳажмини камайтириш керак. Улар кўмир, газ ва нефтнинг ёниши натижасида ҳосил бўлиб, иқлимга таъсир қилаётган асосий, салбий  сабабдир. 

Муқобил манбалардан (масалан, қуёш ёки шамол энергетикасидан) фойдаланиш мумкин, аммо бугунги кунда уларнинг узлуксиз ишлаши билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаган. "Об-ҳаво шароитидан қатъий назар ишлаб чиқариш 25%  мавжуд бўлиши керак", - дейди у.  Шунинг учун, Гейтснинг фикрига кўра, энг яхши танлов, атом энергетикаси бўлади. Миллиардер иқлим ўзгариши инсоният учун коронавирусдан кўра анча хавфлироқ деб ҳисоблайди.