Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Атом электр станцияси қурилиши Дирекцияси" ДУК

07 0 2021 / 14:30 808

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 102-сонли "Атом энергетикаси соҳасида лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан "Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда АЭС қурилиши Дирекцияси) "Ўзатом" агентлиги ҳузурида ташкил этилган ва фойдаланувчи ташкилот ваколатига эга бўлган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станцияси қурилиши объектлари бўйича ягона буюртмачи ҳисобланади.

АЭС қурилиши Дирекциясининг асосий вазифалари ва унинг фаолиятидан кўзланган асосий мақсадлар:

1.     Атом электр станциясини жойлаштириш учун майдонни танлаш бўйича муҳандислик-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш (вазифани амалга ошириш доирасида 2019 йил 16 майда "Атомстройэкспорт" АЖ билан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш учун атом электр станцияси қурилиши майдончасида муҳандислик-қидирув ишларини ўтказиш бўйича №UZB_SSTD_20190516-сонли Шартнома тузилган ва қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилмоқда:

  • муҳандислик-геодезия қидирув ишлари;

  • муҳандислик-геология қидирув ишлари;

  • сейсмотектоник ва сейсмологик кузатувлар;

  • муҳандислик-гидрометеорология қидирув ишлари;

  • муҳандислик-экология қидирув ишлари;

  • табиатнинг ташқи техноген таъсирини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик қидирув ишлари;

  • маҳаллий ва ер қурилиш материалларидан фойдаланиш имкониятларини баҳолаш билан боғлиқ қидирув ишлари);

2.     Атом электр станция қурилиши бўйича бош шартномани келишиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда атом электр станциясининг фаолияти даврида навбатдаги шартномаларни, шунингдек, ташқи инфратузилмасининг қурилиши бўйича шартномаларни имзолаш;

3.     Атом электр станцияси ва унинг ташқи инфратузилмаси объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини келишишни ташкил этиш;

4.     “Ўзатом” агентлиги билан келишган ҳолда атом электр станцияси ва унинг ташқи инфратузилмаси объектларининг қурилиш-монтаж ишларини ва бошқа ишларларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни келишиш;

5.     Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини ва унинг ташқи инфратузилмалари лойиҳаси доирасида ускуналар, ишлар ва хизматларни сотиб олиш учун техник вазифалар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

6.     Технологик схемалар, хавфсизлик тизимлари, жисмоний ҳимоя, асосий ва ёрдамчи ускуналарни танлаш бўйича таклифларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва тайёрлаш жараёнида иштирок этиш;

7.     Лойиҳани амалга ошириш доирасида ядро технологиялари, геодезия, геология-қидирув, сейсмотектоник ва экологик йўналишларда бажариладиган ишларнинг сифати устидан назорат килиш;

8.     Атом энергиясидан фойдаланиш, ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан ишлаш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок етиш;

9.     Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий маслаҳатчилар билан ишларни мувофиқлаштириш.