Объектларни қуриш ва лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси

05 - январь 2021 / 00:00 877

Объектларни қуриш ва лойиҳаларини мувофиқлашьтириш бошқармасининг асосий мақсад ва вазифалари:

Бошқарманинг асосий мақсади: аниқ шартнома шартлари ва ўзининг ваколати доирасида ажратиладиган молиялаштириш доирасида атом электр станциясини қуришда мос келувчи майдонларни танлаш,уни мувофаққиятли лойиҳалаштириш ва АЭСнинг (кейинги ўринларда-лойиҳалар)ташқи инфратузилмаси объектларини керакли хавфсизлик, сифат ва атроф-муҳитни ҳимоялаш жиҳатидан лойиҳалаштиришдан иборат.
Бошқарманинг асосий вазифалари:

  • Қонунчилик доирасида лойиҳаларни амалга оширишда, режалаштириш ва маҳсулотларга, хизматларга, ишга ва етказиб берувчиларга, етказиб берувчиларни танлашда, шартномалар ва контрактлар тузишга қўйилган талаблар жараёнларини бошқариш;
  • амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича имзоланган шартномалар доирасида ва ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда “Ўзатом” агентлиги ва унга бўйсунувчи ташкилотларнинг мажбуриятларини таъминлаб бориш;
  • атом энергетикасини тинчлик йўлида ишлатиш бўйича давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш бўцича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергетикаси иншоотларини қуриш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга оишириш ва иштирок этиш;
  • Лойихаларни қуриш ва бошқариш бўйича агентликнинг бошқа таркибий тузилмасига кирувчи бошқармалар билан ҳамкорликда норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий актлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича бошқа объектлар ва АЭС объектида қурилиш ишларини ташкиллаштириш ва бошқариш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини таъминлаш;
  • Ишлаб чиқарувчи ва ижтимоий мақомдаги объектларни ўз вақтида ишга киритишни таъминлаш, киритилган капиталларнинг ўз жойида ишлатилишини мониторингини таъминлаш.