Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА)

28 - декабрь 2020 / 00:00 897

Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик (АЭХА) БМТ тизимининг халқаро ташкилоти сифатида танилган, “Атом тинчлик ва тараққиёт учун” шиори остида ҳамда ядро соҳасида халқаро ҳамкорлик маркази сифатида фаолият юритади. Агентлик аъзо давлатлар ва бутун дунёдаги кўплаб шериклар билан ядро технологияларидан хавфсиз ва тинчлик мақсадида фойдаланишни қўллаб-қувватлайди.

АЭХАнинг бошқарув органи агентликнинг дастури ва бюджети борасида тегишли қарорларни қабул қиладилар. Булар қаторида барча аъзо давлатлар ва 35 кишилик бошқарувчилар кенгашидан иборат бош конференция киради. Одатда бош конференция ҳар йили сентябрь ойида АЭХАнинг Вена шаҳридаги агентлик қароргоҳида бўлиб ўтади. Кенгаш эса йилига беш марта Вена шаҳрида йиғилади.

АЭХАнинг сиёсий фаолияти 35 та давлат аъзолари кенгаши томонидан бошқарилади.

Котибият агентлик фаолиятини амалга оширади. 2020 йилдан буён АЭХАнинг бош директори аргентиналик Рафаэль Мариано Гросси ҳисобланади.